1. Дунёнинг яратилиши

1. Дунёнинг яратилиши — иллюстрация 1

Азалда ҳаммаси қандай бўлгани ва яратилгани ҳакида. Олти кун ичида Худо мавжудотни яратди. Биринчи куни Худо ерни яратди. Худо ҳали бошқа ҳеч нарса яратмагани учун, ер юзи қоронғу ва бўм-бўш бўлиб, сув узра Худонинг Руҳи парвоз этар эди.

1. Дунёнинг яратилиши — иллюстрация 2

Шунда Худо: “Ёруғлик бўлсин!” — деди ва ёруғлик пайдо бўлди. Худо ёруғлик яхши эканини кўрди ва уни “кун” деб атади. У ёруғликни зулматдан ажратиб, зулматни “тун” деб атади. Ерни ва ёруғликни Худо биринчи куни яратди.

1. Дунёнинг яратилиши — иллюстрация 3

Яратилишнинг иккинчи куни Худо: “Сувни устида гумбаз пайдо бўлсин” — деди ва гумбаз пайдо бўлди. Худо уни “осмон” деб атади.

1. Дунёнинг яратилиши — иллюстрация 4

Яратилишнинг учинчи куни Худо: “Сув бир жойга йиғилсин ва қуруқлик пайдо булсин” — деди. У қуруқликни “ер” деб, сувларни эса “денгиз” деб атади. Худо Ўзи яратган барча нарсаларга қаради ва уларнинг яхши эканлигини кўрди.

1. Дунёнинг яратилиши — иллюстрация 5

Кейин Худо: “Ер юзида барча турдаги ўсимликлар ва дарахтлар ўссин” деб айтди ва шундай бўлди. Худо Ўзи яратганларига қараб, уларнинг яхши эканлигини кўрди.

1. Дунёнинг яратилиши — иллюстрация 6

Яратилишнинг тўртинчи куни Худо: “Осмонда ёритқичлар бўлсин!” деб айтди. Ва осмонда қуёш, ой ва юлдузлар пайдо бўлди. Худо уларни ер юзини ёритиш, ҳамда кунларни ва тунларни, йилларни ва фаслларни алмашишини кузатиш учун яратди. Худо Ўзи яратганига қараб, унинг яхши эканлигини кўрди.

1. Дунёнинг яратилиши — иллюстрация 7

Бешинчи куни Худо: “Сув тирик жониворлар билан тўлсин ва осмонда қушлар учсин!” - деди. Шундай қилиб Худо сувда сузадиган жониворларни ва барча қушларни яратди. Худо уларга қараб, улар яхши эканлигини кўрди ва уларни дуо қилди.

1. Дунёнинг яратилиши — иллюстрация 8

Яратилишни олтинчи куни Худо: “Ер юзи барча турдаги ҳайвонларга тўлсин” — деб айтди ва Худо айтганидек бўлди. Ҳайвонларнинг баъзилари уй ҳайвонлари, баъзилари ёввойи ҳайвонлар ва қолганлари судралувчилар эди. Худо уларга қараб, уларнинг ҳам яхши эканлигини кўрди.

1. Дунёнинг яратилиши — иллюстрация 9

Сўнг Худо деди: “Ўз суратимизда, Ўзимизга ўхшаган инсонларни яратамиз. Улар ер ва яратилган барча жониворлар устидан ҳокимиятга эга бўладилар”.

1. Дунёнинг яратилиши — иллюстрация 10

Худо тупроқни олиб, ундан одамни ясади ва унга ҳаёт нафасини пуфлади. Бу инсон Одам Ато деб номланди. Сўнг Худо катта боғ яратиб, боғни парвариш қилсин деб, Одам Атони у ерга жойлаштирди.

1. Дунёнинг яратилиши — иллюстрация 11

Худо боғнинг ўртасида иккита ўзгача дарахтни ўстирди — ҳаёт дарахти ва яхшилик билан ёмонликни билиш дарахти. Худо Одам Атога боғдаги барча дарахтларнинг мевасини ейишга руҳсат бериб, фақат яхшилик ва ёмонликни билиш дарахтининг меваларини емасликни буюрди. Бу дарахтнинг мевасини еган кунинг ўласан, деб Худо Одам Атони огоҳлантирди.

1. Дунёнинг яратилиши — иллюстрация 12

Сўнг Худо: “Одамнинг ёлғиз бўлиши яхши эмас. Одам Атога ёрдамчи керак”, деди. Худо унинг олдига ҳайвонларни олиб келди, ва Одам Ато ҳайвонларга ном берди. Аммо ҳеч бир ҳайвон Одам Атога ёрдамчи бўла олмади.

1. Дунёнинг яратилиши — иллюстрация 13

Шундан Худо Одам Атони қаттиқ ухлатиб қўйди. Ухлаб ётганида қовургаларидан бирини олиб, ундан аёлни яратди ва уни Одам Атонинг олдига олиб келди.

1. Дунёнинг яратилиши — иллюстрация 14

Одам Ато аёлни кўриб деди:- “Ва ниҳоят у менга ўхшаш экан! У аёл деб аталади, чунки у эркак кишининг қовурғасидан олинган”. Шу сабабдан инсон ота-онасини қолдириб ўз хотини билан бир тан бўлади.

1. Дунёнинг яратилиши — иллюстрация 15

Худо эркак ва аёлни Ўз суратида яратганидан кейин уларни: “Зурриётингиз кўп бўлсин, ер юзини тўлдиринглар!”- деб дуо қилди. Худо Ўзи яратганларининг яхши эканлигини кўриб, жуда хурсанд бўлди. Бу яратилишнинг олтинчи куни эди.

1. Дунёнинг яратилиши — иллюстрация 16

Еттинчи кунга келиб, Худо Ўз ишларини тугатди. У еттинчи кунни марҳаматлади ва муқаддас деб эълон қилди, чунки У шу кунда яратиш фаолиятини ниҳоясига етказган эди. Коинот ва бутун борлиқ шу тариқа яратилган.

Муқаддас Китоб ҳикояси Ибтидо 1-2 дан олинган

Читать в ридере

Свободно для использования, адаптации и распространения по открытой лицензии (CC BY-SA 4.0).