18. Шоҳликнинг бўлиниши

18. Шоҳликнинг бўлиниши — иллюстрация 1

Довуд 40 йил давомида шоҳлик қилди. Унинг ўлимидан сўнг тахтга унинг ўғли Сулаймон ўтирди. Худо Сулаймонга мурожаат қилиб, у энг кўп нимани исташини сўради. Сулаймон Худодан унга халқни бошқариш учун донолик беришини сўради. Худога бу хуш келди ва Худо Сулаймонни дунёдаги энг доно инсон қилди. Худо Сулаймонни доно шоҳ қилишдан ташқари, уни жуда ҳам бой қилди.

18. Шоҳликнинг бўлиниши — иллюстрация 2

Сулаймон Қуддусда унинг отаси қуришни истаган Маъбадни қурди. Довуд ҳаёт вақтида барча қурилиш молларини тайёрлаб қўйган эди. Энди халқ Худога Учрашув Чодирида эмас, балки Маъбадда сажда қилар ва қурбонлик келтирар эди. Худо Маъбадда ҳозир бўлиб, Ўзининг халқи билан бирга бўларди.

18. Шоҳликнинг бўлиниши — иллюстрация 3

Сулаймон жуда доно бўлишига қарамай, у Худога қулоқ солмади ва Худо тақиқлаган бошқа халқлардан хотин олишни бошлади. Бу аёллардан кўпи ўзларининг бутларини олиб келиб, уларга сажда қилардилар. Сулаймон кексайганда эса, у ҳам уларнинг худоларига сажда қила бошлади.

18. Шоҳликнинг бўлиниши — иллюстрация 4

Худо бу учун Сулаймондан ғазабланди ва Исроил халқини икки шоҳликка бўлиш орқали уни жазолашини айтди. Бу Сулаймоннинг вафотидан кейин содир бўлиши керак эди.

18. Шоҳликнинг бўлиниши — иллюстрация 5

Сулаймон вафот этганиданг сўнг, унинг ўғли Рахабом шоҳ бўлди. Бутун Исроил халқи уни шоҳ деб тан олиш учун бирга тўпланди. Одамлар Рахабомга Сулаймон уларни кўп меҳнат қилишга ва кўп солиқ тўлашга мажбур қилганидан шикоят қилдилар. Улар Рахабомдан ишларини осонлаштиришини сўрадилар.

18. Шоҳликнинг бўлиниши — иллюстрация 6

Аммо Рахабом уларнинг илтимосига жуда аҳмоқона жавоб берди: “Отам Сулаймон сизларни қаттиқ меҳнат қилишга мажбур қиларди деяпсизлар. Мен билан сизлар янада кўпроқ ишлайсизлар ва олдингидан ҳам кўпроқ жазоланасизлар!”.

18. Шоҳликнинг бўлиниши — иллюстрация 7

Халқ бу сўзларни эшитганида, кўпчилик Рахабомга қарши исён кўтарди. Исроилнинг ўнта қабиласи унинг ҳукмронлиги остида қолишни истамади ва Рахабомни шоҳ деб тан олишдан бош тортди. Рахабом билан фақат иккита қабила қолди. Бу шоҳлик Яҳудо шоҳлиги ёки Яҳудия деб аталди.

18. Шоҳликнинг бўлиниши — иллюстрация 8

Қолган ўнта қабила эса Ерибом исмли одамни ўзига шоҳ қилиб танлади. Бу ўнта қабила мамлакатнинг шимолида яшарди. Бу шоҳлик Исроил шоҳлиги деб аталди.

18. Шоҳликнинг бўлиниши — иллюстрация 9

Исроил шоҳи Ерибом ёмон шоҳ бўлиб чиқди. У Худога бўйсунмади ва одамларни гуноҳга етаклади. Ерибом ўз ҳалқи учун иккита бут ўрнатди ва ҳалқ энди Яҳудия ҳудудидаги Қуддусга бормасди ва Худога Маъбадда сажда қилмасди.

18. Шоҳликнинг бўлиниши — иллюстрация 10

Яҳудия ва Исроил шоҳликлари бир-бирига душман бўлиб, тез-тез ўзаро жанглар олиб борар эдилар.

18. Шоҳликнинг бўлиниши — иллюстрация 11

Янги Исроил шоҳлигида барча шоҳлар ёмон ҳукмдор бўлишган. Уларнинг кўпчилигини ўзлари шоҳ бўлишни истаган бошқа исроилликлар ўлдирганлар.

18. Шоҳликнинг бўлиниши — иллюстрация 12

Исроил шоҳлигининг барча шоҳлари ва аҳолисининг катта қисми бутларга сажда қилганлар. Кўпинча бундай сажда бузуқликлар билан, баъзида ҳатто гўдакларни бутларга қурбон қилиш билан ўтган.

18. Шоҳликнинг бўлиниши — иллюстрация 13

Яҳудия шоҳлари Довуднинг авлодлари эди. Бу шоҳларнинг баъзилари яхши одамлар бўлиб, улар адолат билан иш юритганлар ва Худога сажда қилганлар. Аммо Яҳудия шоҳларининг кўпчилиги ёмон ҳукмдорлар бўлиб, бутларга сажда қилганлар. Бундай шоҳларнинг баъзилари ўз фарзандларини сохта худоларга қурбонлик сифатида келтирганлар. Яҳудия аҳолисининг катта қисми ҳам бошқа худоларга сажда қилиб, бу билан Худога қарши бош кўтарган.

Муқаддас Китоб ҳикояси 3 Шоҳлар 1-6; 11-12 дан олинган

Читать в ридере

Свободно для использования, адаптации и распространения по открытой лицензии (CC BY-SA 4.0).