25. Шайтон Исони васваса қилади

25. Шайтон Исони васваса қилади — иллюстрация 1

Исо чўмдирилганидан кейин, Муқаддас Руҳ Уни чўлга етаклаб кетди. Исо у ерда 40 кун ва 40 тун бўлди. Шу кунлар давомида У рўза тутди ва оҳири қаттиқ очлик ҳис қилди. Шунда Исонинг ёнига шайтон келди ва Уни васваса қила бошлади.

25. Шайтон Исони васваса қилади — иллюстрация 2

Шайтон Исога шундай деди: “Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, бу тошларни нонга айлантир!”

25. Шайтон Исони васваса қилади — иллюстрация 3

Лекин Исо шайтонга жавобан шундай деди: “Худонинг Каломида ёзилган: “Одамларга яшаш учун нафақат нон эмас, балки Худонинг айтган барча сўзлари керакдир!””.

25. Шайтон Исони васваса қилади — иллюстрация 4

Сўнг шайтон Исони Маъбаднинг тепасига олиб чиқди ва шундай деди: “Агар Сен Худонинг Ўғли бўлсанг, ерга сакра, ахир: “Оёғинг тошга урилмаслиги учун, Худо фаришталарига Сени олиб юришни буюради” — деб ёзилган-ку”.

25. Шайтон Исони васваса қилади — иллюстрация 5

Лекин Исо шайтон ҳохлаган ишни қилмади. У: “Худо ҳаммага шундай айтади: “Эганг Худовандни синама”” — деди.

25. Шайтон Исони васваса қилади — иллюстрация 6

Шундан кейин шайтон Исони жуда баланд тоққа олиб чиқди ва Унга дунёнинг барча шоҳликларини, уларнинг қудрати ва бойликларини кўрсатди. Шайтон Исога деди: “Агар менинг олдимда ерга йиқилиб, менга сажда қилсанг, буларнинг ҳаммасини Сенга бераман”.

25. Шайтон Исони васваса қилади — иллюстрация 7

Аммо Исо шундай жавоб берди: “Тинч қўй Мени, шайтон! Худо Ўз Сўзи орқали ҳалқига амр берган: “Фақат Эгангизга, ўз Худоингизга сажда қилинглар. Фақат Уни Худо деб иззатланглар””.

25. Шайтон Исони васваса қилади — иллюстрация 8

Исо шайтоннинг васвасаларига ён бермади ва шайтон Уни тарк этди. Бундан сўнг Исонинг олдига фаришталар келиб, Унга ғамхўрлик қилдилар.

Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 4:1-11, Марк Хушхабари 1:12-13 ва Луқо Хушхабари 4:1-13 дан олинган

Читать в ридере

Свободно для использования, адаптации и распространения по открытой лицензии (CC BY-SA 4.0).