44. Бутрус ва Юҳанно чўлоқни шифолайдилар

44. Бутрус ва Юҳанно чўлоқни шифолайдилар — иллюстрация 1

Бир куни Бутрус ва Юҳанно маъбадга кетаётган эдилар. Маъбад дарвозасининг олдида чўлоқ одам ўтириб, пул сўрар эди.

44. Бутрус ва Юҳанно чўлоқни шифолайдилар — иллюстрация 2

Бутрус у инсонга қараб деди: “Сенга бериш учун пулим йўқ. Лекин ўзимда боримни бераман. Исо номи билан тур ва юр!”

44. Бутрус ва Юҳанно чўлоқни шифолайдилар — иллюстрация 3

Шу заҳоти Худо чўлоқ инсонни шифолади. У юришни ва сакрашни бошлади-да, Худони улуғлади. Маъбаддаги одамлар жуда ҳайратландилар.

44. Бутрус ва Юҳанно чўлоқни шифолайдилар — иллюстрация 4

Шифо топган одамни кўришни истаганлар тезда тўпланди. Бутрус деди: “Бу одам соғлом эканлигидан ҳайрон бўлманглар. Биз уни кучимиз ёки солиҳлигимиз билан шифоламадик. Лекин Исо Ўз кучи билан уни шифолади, чунки биз Унга ишонамиз.

44. Бутрус ва Юҳанно чўлоқни шифолайдилар — иллюстрация 5

Рим ҳукмдоридан Исони ўлдиришни талаб қилган сизлар эдингиз. Сиз барчага ҳаёт берадиган Зотни ўлдирдингиз. Лекин Худо Уни ўликлардан тирилтирди. Сизлар нима қилаётганингизни тушунмас эдингизлар, лекин шу орқали пайғамбарларнинг айтганлари амалга ошди. Улар Масиҳ азоб-уқубатлардан ўтиб, ўлдирилишини айтган. Ва Худо бунинг барчасини амалга оширди. Шундай қилиб, Худо гуноҳларингизни ювиши учун тавба қилинглар ва Унга мурожаат этинглар”.

44. Бутрус ва Юҳанно чўлоқни шифолайдилар — иллюстрация 6

Руҳонийлар ва маъбад соқчиларининг бошлиқлари Бутрус ва Юҳаннони эшитиб, ғазабландилар. Улар ҳаворийларни тутиб, зиндонга ташладилар. Лекин кўп одамлар Бутруснинг гапларига ишонди. Ўша куни Исога ишонганларнинг сони беш мингга кўпайди.

44. Бутрус ва Юҳанно чўлоқни шифолайдилар — иллюстрация 7

Эртаси куни бош руҳонийлар, қонун муаллимлари ва оқсоқоллар йиғилдилар. Уларнинг олдига Бутрус ва Юҳаннони, ҳамда илгари чўлоқ бўлган одамни олиб келдилар. Улар Бутрус ва Юҳаннодан сўрадилар: “Сиз бу чўлоқ одамни қандай куч билан шифоладингиз?”.

44. Бутрус ва Юҳанно чўлоқни шифолайдилар — иллюстрация 8

Бутрус уларга шундай жавоб берди: “Олдингизда турган одам Исо Масиҳ қудрати орқали шифо олди. Сиз Исони хочга михлаган эдингиз, Худо эса Уни ўликдан тирилтирди! Сиз Уни рад этдингиз, аммо нажотга фақат Исо орқали эришиш мумкин!”

44. Бутрус ва Юҳанно чўлоқни шифолайдилар — иллюстрация 9

Ўша ердагиларнинг ҳаммаси Бутрус ва Юҳаннонинг жасорат билан гапиришидан ҳайратда қолдилар. Қаршиларидаги одамларнинг оддий, ўқимаган эканини улар кўрдилар, сўнг бу одамларни Исо билан бирга кўрганларини эсладилар. Шунда руҳонийлар ва оқсоқоллар Бутрус ва Юҳаннога шу сўзларни айтдилар: “Одамларга Исо исмли Инсон ҳақида таълим беришда давом этсангиз, биз сизларни жазолаймиз”. Шу дўқ-пўписа билан улар Бутрус ва Юҳаннони қўйиб юбордилар.

Муқаддас Китоб ҳикояси Ҳаворийлар 3:1-4:22 дан олинган

Читать в ридере

Свободно для использования, адаптации и распространения по открытой лицензии (CC BY-SA 4.0).