27. Раҳмдил самариялик ҳақида ҳикоя

27. Раҳмдил самариялик ҳақида ҳикоя — иллюстрация 1

Бир куни Исонинг олдига яҳудийлар Қонунининг муаллими келиб, одамларга Исонинг таълимоти нотўғри эканини кўрсатмоқчи бўлади. Шунинг учун у шундай деди: “Устоз, абадий ҳаётга эга бўлиш учун нима қилишим керак?”. Исо жавобан: “Худонинг Қонунида нима деб ёзилган?” — деди.

27. Раҳмдил самариялик ҳақида ҳикоя — иллюстрация 2

У одам шундай жавоб берди: “У ерда: “Эганг Худони бутун қалбинг, жону дилинг, онгинг ва кучинг билан сев. Яқинингни ўзингни севгандай сев” деб ёзилган”. Исо айтди: “Сен тўғри жавоб бердинг! Шуларни бажарсанг, абадий ҳаётга эга бўласан”.

27. Раҳмдил самариялик ҳақида ҳикоя — иллюстрация 3

Қонун муаллими одамларга ўзининг ҳаёт тарзи тўғри эканлигини кўрсатмоқчи бўлиб, Исодан: “Менинг яқиним ким?” — деб сўради.

27. Раҳмдил самариялик ҳақида ҳикоя — иллюстрация 4

Бунга жавобан Исо Қонун муаллимига бир ҳикоя сўзлаб берди: “Бир куни яҳудий инсон Қуддусдан Ерихога кетаётган эди.

27. Раҳмдил самариялик ҳақида ҳикоя — иллюстрация 5

Йўлда унга қароқчилар ҳужум қилди. Унинг бор нарсаларини олиб қўйиб, ўлгидек калтаклаб, сўнг ғойиб бўлдилар.

27. Раҳмдил самариялик ҳақида ҳикоя — иллюстрация 6

Кўп ўтмай, худди шу йўлдан яҳудий руҳонийси ўтарди. У йўлда ётган одамни кўриб, йўлнинг нариги тарафига ўтди. Сўнгра руҳоний бу одамга ёрдам бериш ўрнига ўз йўлида давом этди.

27. Раҳмдил самариялик ҳақида ҳикоя — иллюстрация 7

Кейин бу йўлдан леви ўтарди. Леви — маъбадда хизмат қиладиган, Левилар авлодидан бўлган яҳудийдир. У калтакланган одамнинг олдига келиб, унга қаради ва ёрдам бермасдан ўз йўлида давом эди.

27. Раҳмдил самариялик ҳақида ҳикоя — иллюстрация 8

Левидан кейин бу йўлдан Самариялик бир одам ўтиб кетарди. Ўша вақтда самарияликлар ва яҳудийлар бир-бирларидан нафратланардилар ва ҳатто бир-бирлари билан мулоқот қилмасдилар. Самариялик йўлда калтакланган одамни кўрди. У бу одамнинг яҳудийлигини билса-да, унга меҳр-шавқат кўрсатди. Самариялик калтакланган одамнинг олдига бориб, унинг яраларини боғлади.

27. Раҳмдил самариялик ҳақида ҳикоя — иллюстрация 9

Сўнг Самариялик одам уни кўтариб, эшагининг устига миндирди ва йўл бўйида жойлашган меҳмонхонага олиб борди. У ерда Самариялик бу одамни парвариш қилишни давом эттирди.

27. Раҳмдил самариялик ҳақида ҳикоя — иллюстрация 10

Кейинги кун Самариялик одам йўлини давом эттириши керак эди. У меҳмонхона эгасига пул берди-да, шундай деди: “Бу одамга ғамхўрлик қилишингизни сўрайман. Агар сизга берганимдан кўпроқ пул сарфласангиз, қайтганимда харажатларингизни қоплайман””.

27. Раҳмдил самариялик ҳақида ҳикоя — иллюстрация 11

Исо Қонун муаллимидан сўради: “Нима деб ўйлайсан, таланган ва калтакланган одам учун шу уч кишидан қайси бири яқини бўлиб чиқди?” Қонун муаллими: “Унга раҳм-шафқат кўрсатиб, ёрдам бергани” — деб жавоб берди. Исо унга деди: “Бориб, сен ҳам шундай қил”.

Муқаддас Китоб ҳикояси Луқо Хушхабари 10:25-37 дан олинган

Читать в ридере

Свободно для использования, адаптации и распространения по открытой лицензии (CC BY-SA 4.0).