28. Бой ва нуфузли йигит

28. Бой ва нуфузли йигит — иллюстрация 1

Бир куни Исонинг олдига бой ва нуфузли йигит келиб, Ундан сўрайди: “Раҳмдил Устоз, абадий ҳаётга эга бўлишим учун нима қилишим керак?”. Исо жавоб берди: “Нима учун Мени “раҳмдил” деб атайсан? Фақатгина Худо раҳмдил. Агар абадий ҳаётга эга бўлишни истасанг, Худонинг амрларини бажаргин”.

28. Бой ва нуфузли йигит — иллюстрация 2

“Айнан қайси амрларни бажаришим керак?” — деб сўради йигит. Исо жавоб қайтарди: “Қотиллик қилма. Турмуш ўртоғингга хиёнат қилма. Ўғрилик қилма. Ёлғон гапирма. Ота-онангни ҳурмат қил ва яқинингни ўзингни севгандай сев”.

28. Бой ва нуфузли йигит — иллюстрация 3

Йигит эса: “Бу амрларнинг барчасини болалигимдан бажариб келаман. Абадий яшаш учун яна нима қилишим керак?” — деди. Исо унга меҳр билан қаради ва жавоб қайтарди.

28. Бой ва нуфузли йигит — иллюстрация 4

Исо деди: “Агар сен мукаммал бўлишни истасанг, бор ва барча нарсангни сотиб, пулини камбағалларга тарқат. Шунда сен осмонда хазинага эга бўласан. Кейин қайтиб кел ва Менга эргаш”.

28. Бой ва нуфузли йигит — иллюстрация 5

Йигит Исонинг сўзларини эшитганидан сўнг, жуда хафа бўлди ва Исонинг олдидан кетди. Ахир, у жуда бой одам эди ва эга бўлган барча нарсасини бериб юборишни истамасди.

28. Бой ва нуфузли йигит — иллюстрация 6

Исо Ўз шогирдларига: “Бой одамнинг Худо Шоҳлигига кириши жуда қийин! Бойнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осонроқдир” — деди.

28. Бой ва нуфузли йигит — иллюстрация 7

Исонинг шогирдлари Унинг бу сўзларини эшитиб, ҳайратландилар. Улар: “Ундай бўлса ким қутқарилади?” — деб сўрадилар.

28. Бой ва нуфузли йигит — иллюстрация 8

Исо Ўз шогирдларига қараб, шундай жавоб берди: “Одамлар ўзини қутқара олмайди. Лекин Худо учун имконсиз нарса йўқ”.

28. Бой ва нуфузли йигит — иллюстрация 9

Шунда Бутрус Исодан сўради: “Биз, шогирдлар, боримизни қолдириб, Сенга эргашдик. Биз қандай мукофот оламиз?”

28. Бой ва нуфузли йигит — иллюстрация 10

Исо жавоб берди: “Мен учун уйларини, ака-укаларини, опа-сингилларини, отасини, онасини, болаларини ёки мол-мулкини қолдирган ҳар ким, юз баробар ортиғига эга бўлади. У абадий ҳаётга ҳам эга бўлади. Ва биринчи бўлганларнинг кўплари охирги бўладилар, охиргилар эса биринчи бўладилар”.

Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 19:16-30, Марк Хушхабари 10:17-31 ва Луқо Хушхабари 18:18-30 дан олинган

Читать в ридере

Свободно для использования, адаптации и распространения по открытой лицензии (CC BY-SA 4.0).