29. Шафқатсиз хизматкор хақида ҳикоя

29. Шафқатсиз хизматкор хақида ҳикоя — иллюстрация 1

Бир куни Бутрус Исодан сўради: “Устоз, агар биродарим менга қарши гуноҳ қилса, уни неча марта кечиришим керак? Етти мартами?”. Исо жавоб берди: “Етти марта эмас, етмиш карра етти марта!”. Исо биз доим кечиришимиз кераклигини назарда тутган. Кейин Исо шундай ҳикоя сўзлаб берди:

29. Шафқатсиз хизматкор хақида ҳикоя — иллюстрация 2

“Худонинг Шоҳлиги хизматкорларидан қарзини қайтариб олишни истаган шоҳга ўхшайди. Бир хизматкорнинг ғоят катта қарзи бўлиб, бу қарз 200 000 йиллик маошга тўғри келарди.

29. Шафқатсиз хизматкор хақида ҳикоя — иллюстрация 3

Хизматкор бу қарзни тўлай олмагани учун, шоҳ буйруқ берди: “Бу одамни ва унинг оиласини қарз эвазига қул қилиб сотинг.”

29. Шафқатсиз хизматкор хақида ҳикоя — иллюстрация 4

Шунда хизматкор шоҳнинг олдида тиз чўкиб, унга ёлворди: “Илтимос, сабр қилинг, мен қарзимни тўлиқ қайтараман”. Шоҳнинг хизматкорга раҳми келди. У қарзни кечирди ва уни қўйиб юборди.

29. Шафқатсиз хизматкор хақида ҳикоя — иллюстрация 5

Хизматкор шоҳнинг олдидан чиқиб, ундан қарздор бошқа бир хизматкорни учратиб қолди. Унинг қарзи тўрт ойлик маошга тенг эди. Хизматкор қарздорни ушлаб олиб: “Сен мендан олган қарзингни қайтар!” — деди.

29. Шафқатсиз хизматкор хақида ҳикоя — иллюстрация 6

Қарздор тиз чўкиб, унга ёлворди: “Илтимос, бир оз сабр қил, сендан қанча қарз бўлсам, ҳаммасини бераман”. Лекин қарздор қарзини тўламагунича, хизматкор уни зиндонга ташлади.

29. Шафқатсиз хизматкор хақида ҳикоя — иллюстрация 7

Бошқа хизматкорлар бўлган воқеани кўрдилар ва бу уларни ранжитди. Улар шоҳнинг олдига бориб, ҳаммасини унга айтиб бердилар.

29. Шафқатсиз хизматкор хақида ҳикоя — иллюстрация 8

Шунда шоҳ ўша хизматкорни чақиртирди ва унга шундай деди: “Сен ярамас хизматкорсан! Мендан раҳм-шафқат сўраб ёлворганинг учун, қарзингни кечирган эдим. Сен ҳам шундай қилишинг керак эди”. Шоҳ шу даражада ғазабландики, ярамас хизматкорни ҳамма қарзини тўламагунича зиндонга ташлади”.

29. Шафқатсиз хизматкор хақида ҳикоя — иллюстрация 9

Исо деди: “Агар сизлар ўз биродарларингизни чин дилдан кечирмасангиз, Менинг Осмондаги Отам ҳам сизларни худди шу кўйга солади”.

Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 18:21-35 дан олинган

Читать в ридере

Свободно для использования, адаптации и распространения по открытой лицензии (CC BY-SA 4.0).