30. Исо беш минг кишини овқатлантирди

30. Исо беш минг кишини овқатлантирди — иллюстрация 1

Одамларга ваъз қилиб, уларга Худонинг Шоҳлиги ҳақида ўргатиш учун, Исо ҳаворийларини турли қишлоқларга юборди. Шогирдлар Исонинг олдига қайтиб келганида, Унга барча қилган ишлари ҳақида сўзлаб бердилар. Исо уларга кўлнинг у бетидаги тинч жойга сузиб бориб, бир оз дам олишни таклиф қилди. Улар қайиққа ўтириб, нариги қирғоққа сузиб кетдилар.

30. Исо беш минг кишини овқатлантирди — иллюстрация 2

Кўплаб одамлар Исо ва Унинг шогирдлари қайиқда сузиб кетганини кўрди. Нариги қирғоққа Исодан олдин етиб бориш учун, бу одамлар кўл бўйлаб югуриб кетдилар. Шунинг учун Исо шогирдлари билан етиб келганида, уларни оломон кутарди.

30. Исо беш минг кишини овқатлантирди — иллюстрация 3

Бу оломон ичида аёллар ва болаларни ҳисобга олмаганда 5000 дан ортиқ одам бор эди. Исо бу одамларга жуда ачинди. Улар Исо учун чўпонсиз қўйлар каби эдилар. Шунинг учун У уларга кўп таълим бериб, касалларга шифо бера бошлади.

30. Исо беш минг кишини овқатлантирди — иллюстрация 4

Кечқурун шогирдлар Исога: “Кеч бўлди. Одамлар яқин қишлоқларга бориб, ўзларига озиқ-овқат сотиб олишлари учун уларни қўйиб юбор” — дедилар.

30. Исо беш минг кишини овқатлантирди — иллюстрация 5

Лекин Исо шогирдларига деди: “Сиз уларга овқат беринг!” Шогирдлар сўради: “Биз буни қандай қиламиз? Бизда бор-йўғи бешта нон билан иккита кичкина балиқ бор”.

30. Исо беш минг кишини овқатлантирди — иллюстрация 6

Шунда Исо шогирдларига деди: “Одамларга айтинг, улар элликтадан гуруҳларга бўлиниб, ерга ўтирсинлар”.

30. Исо беш минг кишини овқатлантирди — иллюстрация 7

Шундан сўнг Исо бешта нон билан иккита балиқни олдида, осмонга қараб шукрона дуосини ўқиди.

30. Исо беш минг кишини овқатлантирди — иллюстрация 8

Кейин Исо нон ва балиқни бўлакларга бўлди. У бўлакларни одамларга тарқатишсин деб, Ўз шогирдларига берди. Шогирдлар овқат тарқатар эдилар, овқат эса тугамасди! Ҳамма одамларга етди, улар тўйгунча едилар, овқат ҳатто ортиб қолди.

30. Исо беш минг кишини овқатлантирди — иллюстрация 9

Бундан сўнг шогирдлар қолган овқатни йиғиб олдилар ва у билан 12 саватни тўлдирдилар. Бу овқатнинг ҳаммаси мўжизавий равишда бешта нон ва иккита балиқдан пайдо бўлган эди!

Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 14:13-21, Марк Хушхабари 6:31-44, Луқо Хушхабари 9:10-17 ва Юҳанно Хушхабари 6:5-15 дан олинган

Читать в ридере

Свободно для использования, адаптации и распространения по открытой лицензии (CC BY-SA 4.0).