31. Исо сувнинг устида юради

31. Исо сувнинг устида юради — иллюстрация 1

Исо оломонни овқатлантирганидан сўнг, шогирдларига қайиққа ўтириб, кўлнинг у қирғоғига сузиб ўтишни буюрди ва одамларни уйларига қўйиб юборди, Ўзи эса ибодат қилиш учун тоққа кўтарилди. У ерда ёлғиз қолиб, тунгача ибодат қилди.

31. Исо сувнинг устида юради — иллюстрация 2

Шу вақтда шогирдлар қайиқда сузиб кетардилар. Қарши шамол эсгани туфайли, улар ярим кечагача атиги кўлнинг ўртасига етиб бордилар.

31. Исо сувнинг устида юради — иллюстрация 3

Шу орада Исо ибодатни якунлаб, шогирдлари томон йўл олди. У сув устида юриб, қайиққа яқинлашарди.

31. Исо сувнинг устида юради — иллюстрация 4

Шогирдлар Уни кўриб, қўрқиб кетдилар, чунки Уни арвоҳ деб ўйладилар. Исо уларнинг қўрққанини кўрди ва шунинг учун уларга шундай деди: “Қўрқманглар. Бу Мен!”

31. Исо сувнинг устида юради — иллюстрация 5

Шунда Бутрус Исога деди: “Устоз, агар бу Сен бўлсанг, менга сув устида юриб, Сенинг олдинга келишни буюр”. Исо Бутрусга: “Кел!” — деди.

31. Исо сувнинг устида юради — иллюстрация 6

Бутрус қайиқдан чиқиб, сув устида юриб, Исонинг олдига кетди. Аммо бир оз юргач, назарини Исодан узди ва кучли шамол эсаётганини, атрофда катта тўлқинлар борлигини пайқади.

31. Исо сувнинг устида юради — иллюстрация 7

Бутрус қўрқиб кетди ва чўка бошлади. “Устоз, мени қутқар!” — деб бақирди. Исо шу заҳоти қўлини чўзиб, уни ушлаб олди. У Бутрусга шундай деди: “Имонинг шунчалар суст! Нега иккиланишни бошладинг?”

31. Исо сувнинг устида юради — иллюстрация 8

Шундан сўнг Бутрус ва Исо қайиққа тушдилар, шамол дарҳол тўхтади, сув эса тинчланди. Шогирдлар жуда ҳайратландилар. Улар Исога сажда қилиб: “Сен ҳақиқатан ҳам Худонинг Ўғлисан!” — дедилар.

Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 14:22-33, Марк Хушхабари 6:45-52 ва Юҳанно Хушхабари 6:16-21 дан олинган

Читать в ридере

Свободно для использования, адаптации и распространения по открытой лицензии (CC BY-SA 4.0).