36. Қиёфанинг ўзгариши

36. Қиёфанинг ўзгариши — иллюстрация 1

Бир куни Исо ибодат қилиш учун баланд тоққа кўтарилди. Ўзи билан У уч шогирдини олди: Бутрус, Ёқуб ва Юҳаннони.

36. Қиёфанинг ўзгариши — иллюстрация 2

Исо тоғда ибодат қилаётганида, Унинг юзи қуёш сингари ёрқин бўлди. Унинг кийимлари кўзни оладиган оқ ранг бўлиб қолди, бу шундай оқ ранг эди-ки, бу дунёда ҳеч бир инсон бирор нарсани шунчалик оқартиролмайди.

36. Қиёфанинг ўзгариши — иллюстрация 3

Бирдан асрлар олдин ер юзида яшаган Мусо ва Илёс пайғамбар пайдо бўлдилар. Улар тоғда пайдо бўлиб, Исо билан Унинг ўлими ҳақида ва У яқинда Қуддусда ўлиши кераклиги ҳақида гаплашдилар.

36. Қиёфанинг ўзгариши — иллюстрация 4

Мусо ва Илёс Исо билан гаплашаётганида, Бутрус Исога деди: “Бизга бу ер жуда ёқяпти! Кел, учта чайла қурайлик: бири Сен учун, бири Мусо учун ва яна бири Илёс учун”. Қўрқувдан Бутрус ўзи нима гапираётганини тушунмасди.

36. Қиёфанинг ўзгариши — иллюстрация 5

Бутрус ҳали гапириб турганида, уларнинг устига порлаб турган булут тушди ва уларни ўраб олди. Булутдан бир овоз эшитилди: “Бу Менинг Ўғлим, Мен Уни яхши кўраман! Мен Ундан мамнунман. Унга қулоқ солинглар”. Уч шогирд жуда қўрқиб кетдилар ва юзлари билан ерга йиқилдилар.

36. Қиёфанинг ўзгариши — иллюстрация 6

Шунда Исо уларга қўлини теккизди-да, шундай деди: “Қўрқманглар! Туринглар!” Улар атрофга қарадилар, аммо Исодан бошқа ҳеч кимни кўрмадилар.

36. Қиёфанинг ўзгариши — иллюстрация 7

Шундан кейин Исо уч шогирди билан тоғдан тушди. Исо уларга: “Бу ерда бўлган воқеани ҳеч кимга айтманглар. Яқинда Мен ўламан, сўнг ҳаётга қайтаман. Шундан кейин бу воқеани одамларга айтиб берсангиз бўлади” — деди.

Муқаддас Китоб ҳикояси Матто Хушхабари 17:1-9, Марк Хушхабари 9:2-8 ва Луқо Хушхабари 9:28-36 дан олинган

Читать в ридере

Свободно для использования, адаптации и распространения по открытой лицензии (CC BY-SA 4.0).