37. Исо Лазарни ҳаётга қайтаради

37. Исо Лазарни ҳаётга қайтаради — иллюстрация 1

Ўша даврда Лазар исмли бир одам яшарди. Унинг Марям ва Марта исмли икки синглиси бор эди. Лазар, Марта ва Марям Исонинг яқин дўстлари эди. Бир куни Исога Лазар оғир касал эканлигини айтишди. Буни эшитган Исо: “Бу касаллик Лазарнинг ўлимига олиб келмайди. Балки у орқали одамлар Худони улуғлайди” — деди.

37. Исо Лазарни ҳаётга қайтаради — иллюстрация 2

Исо дўстларини яхши кўрар эди, лекин Лазар касал эканлигини билганидан сўнг, яна икки кун ўша жойда қолаверди. Кейин У шогирдларига деди: “Яҳудияга қайтайлик”. Лекин шогирдлар жавоб бердилар: “Устоз, яқиндагина Яҳудияда яшайдиган инсонлар сени ўлдирмоқчи эдилар-ку!”. Исо жавобан: “Дўстимиз Лазар ухлаб қолибди, Мен уни уйғотишим керак” — деди.

37. Исо Лазарни ҳаётга қайтаради — иллюстрация 3

Исонинг шогирдлари жавоб қайтардилар: “Устоз, Лазар ухлаб қолган бўлса, демак у яхши бўлиб кетади”. Шунда Исо уларга очиқдан-очиқ гапирди: “Лазар ўлди. Ва ўша вақтда Мен у ерда бўлмаганимдан хурсандман. Чунки энди сизлар аниқ Менга ишонасизлар”.

37. Исо Лазарни ҳаётга қайтаради — иллюстрация 4

Исо дўстлари яшайдиган қишлоққа етиб келганида, Лазарнинг ўлганига тўрт кун бўлган эди. Марта Исони кутиб олиш учун чиқиб, шундай деди: “Устоз, агар Сен бу ерда бўлганингда, акам ўлмас эди. Лекин Худодан сўраган барча нарсангни У Сенга беришига ишонаман”.

37. Исо Лазарни ҳаётга қайтаради — иллюстрация 5

Исо жавоб берди: “Мен — Тирилиш ва Ҳаётман. Ким Менга ишонса, ўлса ҳам яшайди. Менга ишонган ҳар бир одам ҳеч қачон ўлмайди. Ишонасанми?”. Марта жавоб берди: “Ҳа, Устоз! Мен Сен — Худонинг Ўғли, Масиҳ эканлигингга ишонаман”.

37. Исо Лазарни ҳаётга қайтаради — иллюстрация 6

Кейин Марям келди. У Исонинг оёқларига йиқилиб: “Устоз, агар Сен шу ерда бўлганингда, акам ўлмаган бўлар эди” — деди. Исо опа- сингиллардан сўради: “Лазарни қаерга қўйдингиз?” Улар: “Қабрга. Бориб қара” — деб жавоб бердилар. Исо йиғлаб юборди.

37. Исо Лазарни ҳаётга қайтаради — иллюстрация 7

Қабр ғорда жойлашган бўлиб, унга кириш жойи катта тош билан ёпилган эди. Исо қабрга яқинлашиб: “Тошни ағдаринг” — деди. Аммо Марта шундай деди: “Лазар ўлганига тўрт кун бўлди. Унинг жасади ҳидланиб қолган”.

37. Исо Лазарни ҳаётга қайтаради — иллюстрация 8

Исо жавоб берди: “Агар Менга ишонсанг, Худонинг қудратини кўришингни айтмадимми?”. Одамлар қабрни бекитган тошни орқага сурдилар.

37. Исо Лазарни ҳаётга қайтаради — иллюстрация 9

Исо осмонга қараб, шундай деди: “Ота, Мени эшитаётганинг учун Сенга шукурлар айтаман. Сен Мени доим эшитишингни биламан. Аммо буларнинг ҳаммасини шу ерда турган халқ Мени Сен юборганингга ишониши учун айтяпман”. Сўнг Исо баланд овозда: “Лазар, ташқарига чиқ!” — деди.

37. Исо Лазарни ҳаётга қайтаради — иллюстрация 10

Лазар қабрдан чиқиб келди! У кафанга ўралган эди. Исо одамларга: “Кафанини ечинглар, уни озод қилинглар!” — деди. Бу мўжизани кўрган кўплаб яҳудийлар Исога ишондилар.

37. Исо Лазарни ҳаётга қайтаради — иллюстрация 11

Бироқ яҳудий руҳонийлари ва фарзийлар халқ Исога Масиҳ деб имон келтира бошлашидан хавфсирадилар. Шу сабабдан улар Исони ва Лазарни ўлдириш тўғрисида режа тузиш учун бирга йиғилдилар.

Муқаддас Китоб ҳикояси Юҳанно Хушхабари 11:1-47, 12:10-11 дан олинган

Читать в ридере

Свободно для использования, адаптации и распространения по открытой лицензии (CC BY-SA 4.0).