6. Худо Исҳоққа ғамхўрлик қилади

6. Худо Исҳоққа ғамхўрлик қилади — иллюстрация 1

Вақт ўтиб борарди. Иброҳим қариб қолди, ўғли Исҳоқ эса улғайди. Бир куни Иброҳим қулбошисини Исҳоққа келин топиш учун ўзининг қариндошлари яшайдиган юртга юборди.

6. Худо Исҳоққа ғамхўрлик қилади — иллюстрация 2

Хизматкор узоқ йўл босиб ўтиб, ниҳоят Иброҳимнинг қариндошлари юртига етиб келди. У ерда Худо унга Ривқони рўбарў қилди. Ривқо Иброҳимнинг укаси Наҳўрнинг набираси эди.

6. Худо Исҳоққа ғамхўрлик қилади — иллюстрация 3

Ривқо оиласини қолдириб, хизматкор билан кетишга рози бўлди. У келганида Исхоқ дарҳол унга уйланди.

6. Худо Исҳоққа ғамхўрлик қилади — иллюстрация 4

Кўп йиллар ўтди. Иброҳим вафот этди, Худо Иброҳим билан тузган аҳди бўйича Исҳоқни баракалади. Бу аҳдга кўра Худо Иброҳимга сон-саноқсиз насл ваъда қилган эди. Лекин Исҳоқнинг хотини Ривқо фарзандсиз эди.

6. Худо Исҳоққа ғамхўрлик қилади — иллюстрация 5

Исхоқ хотини Ривқо учун ибодат қилди ва Худо унга эгизак ҳомила берди. Аммо гўдаклар онасининг қорнида бир-бирлари билан кураша бошладилар. Шунда Ривқо Худодан: “Нима учун бундай бўляпти?” деб сўради.

6. Худо Исҳоққа ғамхўрлик қилади — иллюстрация 6

Худо Ривқога жавоб берди: “Сендан икки ўғил туғилади. Уларнинг наслидан икки турли халқ пайдо бўлади. Бу халқлар бир-бири билан курашадилар. Аммо тўнғич ўғилдан пайдо бўлган халқ, кенжа ўғилдан пайдо бўлган халққа бўйсунишига тўғри келади”.

6. Худо Исҳоққа ғамхўрлик қилади — иллюстрация 7

Вақти келганда, Ривқо эгизакларни дунёга келтирди. Тўнғич ўғил қип-қизил бўлиб туғилди, унинг танаси тук билан қопланган эди. Унга Эсов деб исм бердилар. Кенжа ўғил эса Эсовнинг кетидан, унинг товонини ушлаб туғилди. Унга Ёқуб деб исм бердилар.

Муқаддас Китоб ҳикояси Ибтидо 24:1-25:26 дан олинган

Читать в ридере

Свободно для использования, адаптации и распространения по открытой лицензии (CC BY-SA 4.0).