7. Худо Ёқубни баракалайди

7. Худо Ёқубни баракалайди — иллюстрация 1

Вақтлар ўтиб ака-укалар улғайишди. Эсов ов қилишни, Ёқуб эса кўпроқ уйда бўлишни хуш кўрарди. Исҳоқ кўпроқ Эсовни яхши кўрарди, Ривқо эса Ёқубни.

7. Худо Ёқубни баракалайди — иллюстрация 2

Бир куни Эсов овдан жуда оч қайтди. У Ёқубдан тайёрлаган таомидан унга ҳам беришини илтимос қилди. Ёқуб эса унга жавобан: “Аввал сен менга тўнғичлик ҳуқуқингни беришга ваъда қилгин” — деди. Эсов Ёқубга ўз ҳуқуқини ваъда қилганидан кейин Ёқуб у билан таомини бўлишди.

7. Худо Ёқубни баракалайди — иллюстрация 3

Исҳоқ Эсовни дуо қилишни хоҳлаган эди, лекин Ёқубни дуо қилди, чунки Ривқо ва Ёқуб уни алдадилар. Ёқуб отасининг олдига келиб ўзини Эсов деб кўрсатди. У Эсовнинг кийимларини кийиб, бўйинини ва қўлларини эчки териcи билан ўради. Исҳоқ қариб, кўзлари заиф бўлиб қолгани учун ёлғонни сезмади.

7. Худо Ёқубни баракалайди — иллюстрация 4

Ёқуб отасининг олдига келиб: “Мен Эсовман, сизнинг дуоингизни олгани келдим” деди. Исҳоқ эчкининг жунига тегиниб, кийимларнинг ҳидини сезиб, уни Эсов деб ўйлади ва Ёқубни дуо қилди.

7. Худо Ёқубни баракалайди — иллюстрация 5

Ёқуб Эсовга тегишли бўлган дуони алдов йўли билан олгани учун, Эсов ундан нафратлана бошлади. Шунинг учун отаси ўлганидан кейин, Ёқубни ўлдиришни ният қилди.

7. Худо Ёқубни баракалайди — иллюстрация 6

Лекин Ривқо Эсовнинг бу ниятини билиб қолганидан сўнг, Исҳоқ билан келишиб, Ёқубни узоқ мамлакатга, Ривқонинг қариндошлари олдига жўнатиб юборди.

7. Худо Ёқубни баракалайди — иллюстрация 7

Ёқуб у ерда анча йил яшади. Бу вақт ичида у уйланди, ўн икки ўғил ва бир қизли бўлди. Худо уни бой-бадавлат инсон қилди.

7. Худо Ёқубни баракалайди — иллюстрация 8

Йигирма йил ўз уйидан йироқда яшагандан сўнг, Ёқуб оиласини, хизматкорларини ва подаларини олиб, Канъонга қайтишга қарор қилди.

7. Худо Ёқубни баракалайди — иллюстрация 9

Ёқуб Эсовдан жуда қўрқар эди, чунки унинг фикрича, акаси ҳали ҳам уни ўлдириш ниятида эди. Шунинг учун у Эсовга чорванинг катта подаларини совға тариқасида жўнатди. Подани Эсов олдига ҳайдаб келган хизматкорлар шундай дедилар: “Қулингиз Ёқуб бу чорвани сизга совға қиляпти. Унинг ўзи ҳам яқинда келади”.

7. Худо Ёқубни баракалайди — иллюстрация 10

Аммо Эсов Ёқубни ўлдириш ниятидан қайтган эди. Аксинча, у яна укасини кўришидан хурсанд бўлаётган эди. Шундан кейин ака-ука Канъонда тинч-тотув яшадилар. Сўнг Исҳоқ вафот этди, Ёқуб билан Эсов уни дафн қилдилар. Худонинг Иброҳимга берган аҳд ваъдаси Исҳоқдан сўнг Ёқубга ўтди.

Муқаддас Китоб ҳикояси Ибтидо 25:27-33:20 дан олинган

Читать в ридере

Свободно для использования, адаптации и распространения по открытой лицензии (CC BY-SA 4.0).