8. Худо Юсуфни ва унинг оиласини қутқаради

8. Худо Юсуфни ва унинг оиласини қутқаради — иллюстрация 1

Орадан кўп йиллар ўтиб, Ёқуб кексайиб қолди. Фарзандлари ҳам анча улғайдилар. Бир куни Ёқуб ўзининг севикли ўғли Юсуфни даштда пода боқаётган акаларидан хабар олиш учун юборади.

8. Худо Юсуфни ва унинг оиласини қутқаради — иллюстрация 2

Юсуфнинг акалари уни ёмон кўрардилар, чунки отаси уни бошқа ўғилларидан кўра кўпроқ яхши кўрарди, бунинг устига Юсуф тушларида ўзини акаларидан устун бўлганини кўрарди. Юсуф акаларининг олдига келганида, улар уни тутиб олиб, қул сотувчиларига сотиб юборишди.

8. Худо Юсуфни ва унинг оиласини қутқаради — иллюстрация 3

Уйга қайтишдан аввал, акалари Юсуфнинг кийимларини йиртиб, унга эчкининг қонини суркадилар. Кейин Ёқуб Юсуфни ёввойи хайвон ғажиб кетди деб ўйлаши учун, бу кийимларни отасига кўрсатдилар. Ёқуб унинг севимли ўғли ҳалок бўлганидан ғамга ботди.

8. Худо Юсуфни ва унинг оиласини қутқаради — иллюстрация 4

Қул сотувчилари Юсуфни Мисрга олиб кетдилар. У даврларда Миср катта ва қудратли давлат бўлиб, Нил дарёси бўйида жойлашган эди. Қул сотувчилари Юсуфни Пўтифар исмли мисрлик бой амалдорга сотдилар. У яхши хизматкор бўлиб, хўжайини учун қилган барча ишда муваффақиятга эришарди. Чунки Худо Юсуф билан бирга эди.

8. Худо Юсуфни ва унинг оиласини қутқаради — иллюстрация 5

Юсуф Пўтифарнинг хотинига ёқиб қолди. У Юсуфни йўлдан оздиришга ҳаракат қилди, лекин Юсуф Худога қарши гуноҳ қилишдан бош тортди. Пўтифарнинг хотини ғазабланиб, Юсуфни унга шилқимлик қилганида ёлғон айблади. Юсуфни ҳибсга олиб, зиндонга ташладилар. Аммо Юсуф зиндонда ҳам Худога содиқ қоларди. Шунинг учун Худо уни баракаларди.

8. Худо Юсуфни ва унинг оиласини қутқаради — иллюстрация 6

Орадан икки йил ўтди. Юсуф айбдор бўлмаса-да, ҳамон зиндонда эди. Бир кеча фиръавн (мисрликлар ўз шоҳларини шундай атардилар) уни жуда ташвишга солган иккита туш кўрди. Фиръавннинг маслаҳатчиларидан бирортаси ҳам бу тушларни табирлай олмайди.

8. Худо Юсуфни ва унинг оиласини қутқаради — иллюстрация 7

Худо Юсуфга тушларни таъбир қилиш қобилиятини берган эди. Шунинг учун фиръавн Юсуфни зиндондан олиб келишларини буюрди. Юсуф бу тушларни таъбир қила олди. У фиръавнга шундай деди: “Худо етти серҳосил йил беради, кейин эса етти йиллик очарчилик келади”.

8. Худо Юсуфни ва унинг оиласини қутқаради — иллюстрация 8

Юсуф фиръавнда шундай таассурот қолдирдики, у Юсуфни бутун Мисрда ўзидан кейинги иккинчи одам қилиб тайинлади!

8. Худо Юсуфни ва унинг оиласини қутқаради — иллюстрация 9

Серҳосил етти йил давомида Юсуф Миср шаҳарлари атрофидаги далалардан дон йиғиб, уларни сақлаш учун шаҳарларда омборлар қурдирди. Дон шунчалик кўп эдики, унинг ҳисобини билиш имконсиз эди. Етти йилик очарчилик даври бошланганида, Юсуф бу донларни халққа сота бошлади ва улар нонга муҳтож бўлмадилар.

8. Худо Юсуфни ва унинг оиласини қутқаради — иллюстрация 10

Очарчилик нафақат Мисрда, балки Ёқуб ва унинг оиласи яшаётган Канъонда юртида ҳам кучайиб бораётган эди.

8. Худо Юсуфни ва унинг оиласини қутқаради — иллюстрация 11

Ёқуб тўнғич ўғилларини Мисрга дон сотиб олиш учун юборди. Улар дон сотиб олиш учун келганларида, Юсуф акаларини кўрди ва таниди. Лекин акалари уни танимадилар.

8. Худо Юсуфни ва унинг оиласини қутқаради — иллюстрация 12

Юсуф ўз акаларини синаб, улар ўзгарганига амин бўлмоқчи эди. Акалари ўзгарганини тушуниб, уларга шундай деди: “Мен сизларнинг укангиз Юсуфман! Қўрқманглар! Сизлар мени қулликка сотиб ёмон иш қилдингиз, аммо Худо бу ёмонликни яхшиликка ўзгартирди! Мисрга яшагани келинглар. Мен сизларга ва оилаларингизга ғамхўрлик қиламан”.

8. Худо Юсуфни ва унинг оиласини қутқаради — иллюстрация 13

Юсуфнинг ака-укалари уйга қайтганларида, Юсуфнинг тириклиги ҳақида оталари Ёқубга сўзлаб бердилар. Бу хабарни эшитиб, Ёқуб жуда хурсанд бўлди.

8. Худо Юсуфни ва унинг оиласини қутқаради — иллюстрация 14

Жуда кексайган бўлса ҳам, Ёқуб бутун оиласи билан Мисрга кўчиб борди ва улар у ерга жойлашдилар. Вафотидан олдин Ёқуб ҳар бир ўғлини дуо қилди.

8. Худо Юсуфни ва унинг оиласини қутқаради — иллюстрация 15

Худонинг Иброҳимга берган аҳд ваъдалари Исҳоққа ўтди, ундан сўнг Ёқубга, ундан кейин эса Ёқубнинг ўн икки ўғлига ва уларнинг оилаларига ўтди. Ўн икки ўғилдан Исроилнинг ўн икки қабиласи келиб чиқди.

Муқаддас Китоб ҳикояси Ибтидо 37-50 дан олинган

Читать в ридере

Свободно для использования, адаптации и распространения по открытой лицензии (CC BY-SA 4.0).