9. Худо Мусони чақиради

9. Худо Мусони чақиради — иллюстрация 1

Юсуфнинг вафотидан сўнг унинг барча қариндошлари Мисрда қолдилар. Улар ва уларнинг авлодлари у ерда кўп йил яшадилар ва уларнинг фарзандлари кўп бўлди. Уларни исроилликлар деб атардилар.

9. Худо Мусони чақиради — иллюстрация 2

Орадан асрлар ўтди. Исроилликларнинг сони анча кўпайди. Мисрликлар Юсуфни ва у қилган ишларни унутиб юбордилар. Исроилликлар шунчалар кўпайдиларки, мисрликлар улардан қўрқа бошладилар. Ўша даврда ҳукм сурган фиръавн исроилликларни қулларга айлантирди.

9. Худо Мусони чақиради — иллюстрация 3

Мисрликлар исроилликларни кўп бинолар, ҳатто шаҳарлар қуришга мажбурлардилар. Оғир меҳнат туфайли исроилликларнинг ҳаёти машаққатли бўла бошлади. Лекин Худо уларга барака берарди ва улар кўп фарзанд кўрардилар.

9. Худо Мусони чақиради — иллюстрация 4

Фиръавн исроилликларнинг кўпайиб бораётганидан хавотирланиб, уларнинг ўғил чақалокларини Нил дарёсига ташлаб ўлдиришларини буюрди.

9. Худо Мусони чақиради — иллюстрация 5

Ўша вақтда бир исроиллик аёл ўғил туғди ва у гўдакни узоқ вақт яшириб юрди.

9. Худо Мусони чақиради — иллюстрация 6

Болани яшириш имконсиз бўла бошлаганидан сўнг, онаси уни ўлимдан қутқариш учун саватга солди ва Нил дарёсидаги қамишзорда қолдирди. Боланинг опаси у билан нима бўлишини кузатиб турар эди.

9. Худо Мусони чақиради — иллюстрация 7

Шу вақтда фиръавннинг қизи чўмилиш учун дарё бўйига келди. У саватни кўриб қолиб, унинг ичига қаради. Чақалоқни кўриб, унга раҳми келди. Ўша ерда турган чақалоқнинг опаси фиръавннинг қизига исроиллик энагани ёллашни таклиф қилди. Фиръавннинг қизи бу аёлни чақалоқнинг онаси эканлигини билмай, уни энага сифатида ёллади. Бола сутдан чиққанидан сўнг, онаси уни фиръавннинг қизига қайтариб берди ва у болани ўғилликка олиб, унга Мусо деб исм берди.

9. Худо Мусони чақиради — иллюстрация 8

Мусо саройда ўсиб улғайди. Кунларнинг бирида у мисрлик одам исроиллик қулни ураётганни кўриб қолди. Мусо дарҳол ўз халқидан бўлган одамни қутқаришга ҳаракат қилди.

9. Худо Мусони чақиради — иллюстрация 9

Ён атрофда ҳеч ким йўқлигини кўргач, Мусо мисрлик одамни ўлдирди ва унинг жасадини қумга кўмиб қўйди. Лекин бу воқеа яширин бўлиб қолмади.

9. Худо Мусони чақиради — иллюстрация 10

Мусонинг қилган иши тўғрисидаги хабар фиръавнгача етиб борди. У Мусони ўлдириш тўғрисида буйруқ берди, лекин Мусо Мисрдан чўлга қочиб кетди. Фиръавннинг аскарлари уни топа олмадилар.

9. Худо Мусони чақиради — иллюстрация 11

Мусо Мисрдан йироқдаги чўлда чўпонлик қилди. У ўша ерлик бир аёлга уйланди ва улар икки ўғил фарзадли бўлдилар.

9. Худо Мусони чақиради — иллюстрация 12

Мусо қайнатасининг қўйларини боқиб юрарди. Бир куни у ёниб турган бутани кўриб қолди. Бу бута ёнарди, аммо ёниб тугамасди. Буни кўриш учун Мусо ёниб турган бутага яқинлашди. Шунда ёнаётган бута ичидан Худонинг овози келди: “Мусо, оёқ кийимингни еч! Сен муқаддас ерда турибсан”.

9. Худо Мусони чақиради — иллюстрация 13

Сўнг Худо шундай деди: “Мен Ўз халқимнинг фарёдини эшитдим. Мен сени фиръавннинг олдига жўнатаман. Сен Исроил халқини улар ҳозир қулликда бўлган Миср юртидан олиб чиқасан. Мен уларга Канъон ерини бераман. Бу ерларни Мен Иброҳимга, Исҳоққа ва Ёқубга ваъда қилган эдим”.

9. Худо Мусони чақиради — иллюстрация 14

Мусо Худодан сўради: “Халқ мени ким юборганини билишни истасачи? Уларга нима деб жавоб бераман?” Худо шундай жавоб берди: “МЕН ДОИМ БОР БЎЛГАН ХУДОМАН. Уларга ота-боболарингиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси — Эгангиз сени юборганини айт. Бу абадий Менинг номимдир”.

9. Худо Мусони чақиради — иллюстрация 15

Мусо қўрқиб, фиръавннинг олдига боргиси келмади, чунки у яхши гапира олмасди. Шунинг учун Худо Мусога ёрдамчи қилиб акаси Ҳорунни тайинлади.

Муқаддас Китоб ҳикояси Чиқиш 1-4 дан олинган

Читать в ридере

Свободно для использования, адаптации и распространения по открытой лицензии (CC BY-SA 4.0).